Наманган вилояти прокурори Бектош Сайипов ва ўринбосарларининг ёшлар билан учрашуви мунтазам ўтказиб келинмоқда. Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Шухратжон Касимов томонидан Чортоқ туманида ўтказилган учрашувда

30 нафар ёшларнинг ишга жойлаштириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий ёрдам бериш, кредит ажратиш, алимент ундириш ва коммунал соҳаларга оид 32 та мурожаатлари келиб тушди.

Мурожаатларнинг 10 таси ўрнида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилган булса, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

19 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.