Чортоқлик иқтидорли ўқувчининг онасига Халқ таълим вазирлиги ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб- қувватлаш вазирлигининг ташаккурномаси топширилди

Чортоқ туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Гулзара Шакарбекованинг онаси Моҳинур Дедаханова Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб -қувватлаш вазирлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Ташаккурнома ва совғани туман халқ таълими бўлими мудири Файзулла Баҳодиров топширди.Туман халқ таълими бўлими вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида ўтган тантанали тақдирлаш маросимида фарзанд камолини кўриш, унинг ютуқларидан фахрланиш туйғуси ота-она учун тенгсиз бахт эканлиги таъкидланиб, эртамиз эгалари камоли йўлидаги ютуқлар бардавом бўлишида соҳа вакиллари ва ота-оналар ташаббусга чорланди.





