Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорига асосан 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланган.

Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан кексалар, фахрийлар учун Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил қилинди.
Дастлабки манзил Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи жойлашган муаззам майдон бўлди. Нуронийлар ушбу хиёбон билан танишдилар. Бу ерга 2019 йилда баландлиги 67 метр бўлган байроқ ўрнатилган.
Гўзал ва хушманзара Аҳмад ал-Фарғоний маданият ва истироҳат боғи. Фарғона шаҳридаги марказий боғ ва буюк аллома ёдгорлиги. Истироҳат боғига монанд аттракционлар, ўриндиқлар маскан файзига-файз қўшган. Куннинг иккинчи ярмида мазкур маданият ва истироҳат боғи билан танишилди.
Фарғона шаҳрига уюштирилган мазкур сафар кексаларимиз ҳаётида эсдан чиқмайдиган воқелик, таассуротга бой саёҳат бўлиши шубҳасиз.





