Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Чортоқ туманидаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 56 нафар фаол ўқувчи-ёшларнинг ота-оанларига вилоят ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ташаккурномаси, шунингдек, “Нуроний” жамғармаси ҳисобидан 500 минг сўмдан пул мукофотлари тантанали топширилди.

Таъкидлаш жоизки, тақдирланган ўқувчилар ўзининг намунали хулқи, аъло ўқиши, жамоат ишларидаги фаол иштироки, фан олимпиадаларидаги ютуқлари, спорт соҳасида эришган мувафаққиятлари билан тенгдошларига ўрнак бўлмоқдалар.

Тақдирлаш маросимида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Гулнора Деҳқанова, туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, халқ таълими, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари вакиллари иштирок этдилар.