«Яшил макон» долзарб 40 кунлик доирасида юртимиз бўйлаб йил якунига қадар 75 млн туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш кўзда тутилган.

Наманган вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги барча спорт мактабларида «Яшил макон» акцияси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Жумладан, Чортоқ тумани спорт мактабида акция доирасида 100 тупдан ортиқ турли дарахт кўчатлари экилди.





