"Сиёсий-маърифат соати"да "Раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизими", "Жамоадаги ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар" ва бошқа муҳим мавзулар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари доимгидек Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.
Иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шунингдек, "Раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизими", "Жамоадаги ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар" ҳақида маълумот берилди. Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.





