Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шунингдек, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”, "Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари" ҳақида маълумот берилди.
Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.





