Чортоқ туманида “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу сана муносабати билан Чортоқ туманида кўплаб тадбирлар давом этмоқда. Чортоқ маданият марказида ташкил этилган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусидаги тадбирда

Чортоқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шахлохон Сотиболдиева, халқ таълими бўлими, маънавият ва маърифат маркази ва бошқа ташкилотлар вакиллари, туманимиздан етишиб чиққан ижодкор-зиёлилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этмоқдалар.
Сўзга чиққанлар бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, барчани байрам билан самимий табрикладилар.
Байрам тадбири она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, маданият ходимлари, 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш ижрочиларининг концерт дастури билан давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати





