Кексалар ҳаёти ёшларга ўрнак ва ибратдир, уларнинг босиб ўтган йўллари, тўплаган тажрибалари, тарбияларини ўрганиш ва ёшларга етказиш маънавиятни шакллантиришда муҳим ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарорига асосан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланган.

Ҳафталик доирасида Чортоқ тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, «Нуроний жамғармаси ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида юз билан юзлашган кексалар ҳолидан хабар олиниб, 900 000 сўм моддий рағбатлантириш пуллари топширилди.