Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси бошқармаси Чортоқ тумани бўлимида туман прокурори ёрдамчиси И.Атамирзаев, туман ИИБ ХПБ  инспектори, лейтенант А.Раҳимовлар иштирокида  коррупцияга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори ёрдамчиси И. Атамирзаев маъруза килиб, коррупцияга қарши кураши бўйича Олий Мажлис  ва ҳукумат томонидан ишлаб чиқарилган меъёрий ҳужжатлар билан таништирди.  Жумладан, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" қонун, Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 4761-сонли ҳамда 2022 йил 12 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 81-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 829-сонли қарорлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

И. Атамирзаев маърузасида манфаатлар тўқнашуви бўйича алоҳида тўхталиш қилиб, фуқаролар томонидан тизимга оид мурожаатларни кўпайишига олиб келаётган салбий оқибатларни бартараф этиш бўйича таклифлар берди.

Ҳозирги кунда республикада коррупцияга қарши курашиш буйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари билан таништирди. Булар:

1.  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

2.   Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

3.  Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

4.  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

5.  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

6.  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;

7.  Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликка мувофиқ амалга оширувчи бошқа давлат органлари эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан туман ИИБ ХПБ инспектори А. Раҳимов коррупцияга қарши курашишнинг асосий принципларига алоҳида тўхталди. Жумладан, коррупцияга қарши курашишнинг 7 та асосий принципларини санаб ўтди. Жумладан,

1.  Қонунийлик 

2.  Фуқароларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устиворлиги;

3.  Очиқлик ва шаффофлик;

4.  Тизимлилик

5.  Давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

6.  Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

7.   Жавобгарликни муқаррарлиги тўғрисида гапириб, буни олдини олиш бўйича ҳамкорликда курашиш, барҳам бериш ва коррупция  тараққиёт кушандаси эканлигини  алоҳида таъкидлаб ўтди.  Йиғилишда туман Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан мавзуга оид саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди.