Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар жума куни #онлайн ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчиларга Наманган вилоят ҳокимлигининг юридик хизмат бошлиғи Алишер Дадаханов “Маҳаллий давлат ҳокимияти тизими” ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Абдусаттор Файзуллаевлар “Бошқарувда қарор қабул қилиш” мавзулари юзасидан маълумот беришди.

Шунингдек, улар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар билан таништирилди

Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам  ҳавола этиб келинмоқда.