Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу туфайли мактабгача таълим ташкилотларининг миқдори ва сифати йилдан-йилга ошиб бормоқдаки, буни Чортоқ тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Туманнинг олис ва чегара ҳудуди ҳисобланган “Соз-сой” маҳалласида 3-7 ёшли 286 нафар болалар мавжуд. Ҳозирда бу ерда фаолият кўрсатаётган 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 100 нафар тарбияланувчи қамраб олинган. Мазкур маҳаллада лойиҳа қиймати 4 млрд 70 млн сўм бўлган 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. Қурилиш ишларини “Стандарт қурилиш таъминоти” МЧЖ бунёдкорлари амалга оширмоқдалар.





