2022 йил 16 сентябрь куни онлайн ўтказилган "Сиёсий-маърифат соати"да "Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" ҳамда бошқа муҳим мавзулар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Шунингдек, "Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" ҳақида маълумот берилди. Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.