"Сиёсий-маърифат соати"да давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа муҳим мавзулар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни #онлайн тарзда ўтказиб келинаётган “Сиёсий маърифат соати”нинг бугунги иштирокчилари Чортоқ тумани ҳокимлиги ходимлари, туманда фаолият юритаётган давлат хизматчиларидан иборат бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар тафсилоти ҳамда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Шунингдек, "Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари" ҳақида маълумот берилди. Ўқув доирасида “Бир чимдим” маънавият" лойиҳаси ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқувни Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали кўриш мумкин.