Жамиятимизда маҳалла институтининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактик тадбирлар ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган вилоятимизнинг 42 нафар жамоатчилик вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Улар сафида Чортоқ туманидаги "З.Диёр", МФЙ раиси Ҳабибулло Бобоев, "Ўзбекистон" МФЙ раиси Носиржон Ризаев, "А.Навоий" МФЙ раиси, "Дамариқ" МФЙ раисининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуллахон Ўринбоевлар ҳам бор.
Ҳамюртларимизни кўкрак нишони билан самимий табриклаймиз!





