Чортоқда "Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси"да бугуннинг ўзида бир йўла бешта тадбиркорлик субъекти фойдаланишга топширилди

Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Чортоқдаги 3 та кичик саноат зонасида 126.7 млрд сўмлик 79 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Биргина “Бешкапа” маҳалласида жойлашган “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси”да 7 гектар майдонда умумий қиймати 95 млрд сўмлик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги 37 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Қурилиши якунланган лойиҳалар ишга туширилмоқда.

Бугун ушбу корхоналарнинг яна 5 таси фойдаланишга топширилди. Жумладан, “Grand musaffo savdo servis" мебель, “Master textile Chortoq”, “Oq tikan tex” трикотаж, “Ahror ziyo” метал қуйиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “Boburjon Javohir Sohibjon” МЧЖ мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашга ихтисослашган.

Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар корхоналар фаолияти билан танишдилар.