Форумда Чортоқ туман халқ таълимининг бугунги ҳолати, келгусидаги режа ва мақсадлар, янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.

Бугунги кунда туманда 55 та мактаб, 1 та давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритмоқда. 35 973 нафардан ортиқ ўқувчига 2755 нафар педагог-ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим муассасалари 11-синф битирувчиларининг 53 нафари олтин, 9 нафари кумуш медал олди. 2022-2023-ўқув йилида мактабларга 4126 нафар болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган.
Форумда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова иштирок этди ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Форумда 2021-2022-ўқув йилида фидокорона меҳнат қилган фидоий фаол устозлар муносиб тақдирланди.





