“Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” шиори остидаги анъанавий август Кенгашида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев кейинги йиллар мобайнида тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида таҳлилий сўз юритди.

2017-2021 йилларда туманимизда 16 та давлат мактабгача таълим ташкилоти таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Шундан 10 таси янгидан қурилган бўлса, 6 тасида капитал реконструкция, 26 тасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Биргина 2021 йилда 17 млрд сўм маблағ ҳисобига 3 та давлат мактабгача таълим ташкилоти барпо қилинди. 2021-2022 йиллар давомида 17 та давлат мактабгача таълим ташкилоти жорий таъмирланди. 9 та давлат мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш ва 6 тасини янгидан қуриш учун 39 млрд 500 млн сўм маблағ йўналтирилди. Инвестиция ҳамда “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида 29 ва 33-сонли мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 2017 йилдаги 30 фоиздан, бугунги кунга келиб 74,5 фоизга ўсишига эришилди.
Туман мактабгача таълим бўлими мудири Самандар Маматвалиев бугунги кунда мактабгача таълим тизими олдида турган энг муҳим вазифаларга тўхталиб, таҳлилий фикрларини билдирди.
Жажжи болажонларнинг чиқишлари барчага завқ улашди.
Бир гуруҳ соҳа илғорлари ва фахрийлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тизим касаба уюшма ташкилотининг совғалари ҳам ўз эгаларига топширилди.





