Ижтимоий тармоқларда “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ томнидан 2021 йилда Чортоқ туманида ипотека кредитлари асосида қурилган кўп қаватли турар-жой бинолари яшовчи фуқаро томонидан тарқатилган мурожаат юзасидан муносабат

Ушбу мурожаат масъуллар томонидан жойида ўрганилди.

Маълум бўлишича, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида 2020 йилда 30 хонадондан иборат 2 та 5 қаватли уй-жой учун ер майдони ажратилиб, “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ нинг ўз маблағлари ҳисобидан унинг 1 донаси  2021 йилда қуриб битказилиб,  ипотека кредитлари асосида уй-жойга муҳтож  оилаларга фойдаланишга топширилган.

Бироқ, субсидия кредитлари молиялаштирилмагани сабабли қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмай қолган. Ҳозирда  “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ томонидан ушбу хонадондаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.