Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Чортоқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби билан боғлиқ видеоматериал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ушбу таълим даргоҳининг асосий ўқув биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, 2-қаватда 4 та, 3-қаватда 1 та 6х3 ҳажмда балкон мавжуд. Йўлакларда табиий ёруғликни таъминлаш учун лойиҳа талаблари асосида қурилган балконлардаги тўсиқларнинг баландлиги 1 метрни ташкил қилади. Шунингдек, уни йўлакдан эшик-ромлар ажратиб туради. Балконга ўтувчи барча эшик-ромларга қулф осилиб, ўқувчиларнинг бу ерга ўтмаслиги назоратга олинди.





