Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги Гулшан ва Оромгоҳ маҳаллаларини боғловчи “4К425 Шўркент қ. – Гулшан қ. – Кўшан қ” автомобиль йўлининг 11-12 км оралиғида юзага келган ҳолат транспортлар қатнови учун ноқулайликлар туғдираётгани юзасидан эълон қилинган мурожаат ўз ечимини топди.


Бугун туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан кўтарилган масалага эътибор қаратилиб, бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Автомобиль йўли текис ва равон ҳолатга келтирилиб, муаммо бартараф этилди.
Маълумот ўрнида, аввалроқ 4Р119 "Чортоқ.ш -Калишоҳ-Ҳазратишоҳ-Заркент" йўлининг 31-32 км оралиғида 342 метр масофада асфальт-бетон ётқизиш ишлари бажарилган эди.





