Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Чортоқ тумани ҳокимлигида ташкил этилаётган фуқаролар қабули “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг давлатдан рози яшашини таъминлаш, аҳолининг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда.
Бугунги қабулда мурожаатлар асосан уй-жой, ишга жойлашиш, ижтимоий нафақа тайинлаш, даволаниш каби масалаларда бўлди. Шунингдек, ҳудуд инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам қайд этилди. Масалан, Ўрикзор маҳалласида яшовчи газ баллон олиш масаласида келибди. Тинчлик маҳалласида яшовчи Роҳатой Валламатованинг мурожаати тикув машинаси олиш масаласида бўлди.
Ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли мурожаатлар туман ҳокими томонидан тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ўрганиш талаб этадиганларининг ечими юзасидан вазифалар белгиланиб, масъулларга йўналтирилди.






