Наманган вилояти прокурори Бектош Сайипов Чортоқ тумани 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Дастлаб, “Саркор” маҳалласида янгидан қурилаётган 2-сектор биноси билан танишилди.

Шундан сўнг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Турғунов, “Нурафшон” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Неъматуллаевларнинг мурожаатлари тингланиб, ижроси юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, 3-мактабдаги 617-сонли сайлов участкаси билан танишилиб, сайлов участкасига бириктирилган масъуллар билан суҳбатлашилди ва уларга тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, 2022 йилдаги инвестиция дастурига асосан 2-сектор ҳудудидаги “Истиқлол” маҳалласида жойлашган 540 ўринга мўлжалланган 2-мактабда “Бинокор Бунёд сервис” МЧЖ томонидан олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишилиб, жамият раҳбарига қурилиш ишларини олиб боришда сифатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берилди.