Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларда аҳоли томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.

Мазкур сиёсий жараён жамиятнинг барча тоифалари таклифларини ўрганиш ва қабул қилиш билан бошланганлиги ҳам мамлакатимизда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганини англатади.

Чортоқ тумани маданият марказида маҳалла фаоллари, кўчабошилар, нуронийлар иштирокида ўтказилган муҳокама йиғилишида ҳам гап айнан шу ҳақида кетди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили Абдумажид Умаров ва бошқалар сўз олиб, муҳим сиёсий жараённинг мазмун-моҳиятидан хабардор ва ўз таклиф муносабатларини билдириб, бу жараён мамлакатимизда инсон кадри учун олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг жадаллашишига хизмат қилишини англагани, қувонарли.