Чортоқ тумани марказидаги ёзги томошагоҳда ушбу шиор остида ёшлар фестивали ўтказилди. “Ёшлар куни” муносабати билан ташкилланган фестиваль дастуридан турли кўнгилочар табирлар ўрин олди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Анваржон Отаходжаев ёшларни самимий табриклаб, уларнинг ўқиш ва ишларида, оилавий ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори йигит-қизларнинг орзу ва интилишларига чинакам қанот бўлмоқда. Чортоқ туманида 16-30 ёшгача бўлган ёшлар 45162 нафарни ташкил этади. “Ёшлар дафтари”дагилар 509 нафар бўлиб, уларнинг 324 нафарига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган. Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда ўтказилган юзга яқин учрашув-мулоқотларда ёшлар томонидан кўтарилган кўплаб масалалар ўз ечимини топган.
Асрорбек Абдуҳамидов, ёш истеъдодлар, спортчи ёшларнинг чиқишлари каттаю кичикка манзур бўлди. “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.





