2022 йил 22 июнь куни Чортоқ тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар иштирокида юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда янада фаол бўлиш, тинчлик-хотиржамлик ва фаровонликка шукроналикда яшаш туйғусини кучайтириш учун тарғибот ишларини янада кўпайтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев қатнашдилар.

Таъкидланганидек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови туманда ҳам муваффақиятли якунланди. Энди навбат зиммага юкланган вазифаларни адо этишга. Чунки маҳаллалар билан янгича тизимда ишлаш, жамиятимиз файзи бўлган нуроний ва кексаларимизга муносиб эътибор кўрсатиш  “инсон қадри учун” ғоясининг асосидир.  Маҳаллалар ҳаётнинг, ўзгариш ва ислоҳотларнинг энг қайноқ нуқтасига айланмоқда. Аҳоли муаммоларини комплекс ҳал этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, жиноятчиликни камайтириш, ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш каби кўплаб соҳа ва йўналишлар ривожига энг қуйи бўғиндан бошлаб жиддий эътибор қаратиш лозим.