Муборак ҳаж сафарига бориш, табаррук Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир. Президентимиз эътиборлари ва ғамҳўрликлари билан ватандошларимиз эмин-эркин бу фарзни адо этиш бахтига муяссар бўлдилар.

Пандемия туфайли тўхтаб қолган ҳаж зиёратига бу йилдан яна йўл очилди. Ана шу имконият туфайли Чортоқ туманидан 76 киши зиёратга жўнаб кетишмоқда. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик.
1-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган кузатиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари сафарга йўл олган ҳамюртларимизнинг яқинлари, оила аъзолари, нуронийлар ҳозир бўлдилар. Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отаходжаев сафарга отланган юрдошларимизни қутлади. Тўкин дастурхон атрофида дуои фотиҳа қилиниб, эзгу тилаклар билдирилди.





