Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан, 

ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил етиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизими шаклантириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган еди. Мазкур тизим фаолият бошлаб фуқароларининг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилаётганига ҳам 4 йил тўлди. Шу қисқа вақт мобайнида аҳоли ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ва масалаларига ижобий ечим топиб одамларни давлат идорасига бўлган ишончини мустаҳкамлашга ўзининг амалий ишлари билан ҳисса қўшмоқда. Чортоқ туман адлия бўлими фаолиятини таҳлил этадиган бўлсак, шу йилнинг  5 ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 155 та мурожаат келиб тушган. Буланинг 20 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 135 та мурожаат қаноатлантирилган. Бунинг натижасида 538 миллион пул ундирилиши таъминланди. Жумладан, Чортоқ туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида менежер лавозимидан фаолият олиб бораётган ходимларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Унда аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарорининг 4-илова талабларига кўра, фаолият кўрсатаётган барча олий маълумотга эга бўлмаган ходимларга қарор талабларидан келиб чиқиб, 6 разряд белгиланган бўлсада, халқ таълими бўлими томонидан 5-разряд асосида иш ҳақи тўлангани маълум бўлди. Бунинг натижасида эса, 2020 йил 45 миллион сўмдан ортиқ маблағ, 2021 йилда 55 миллиондан зиёд жами 96.446.740 сўм пул маблағи тўлаб тўланмаган. Туман адлия бўлими аралашуви билан 56 та умумтаълим мактабида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди.

Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган шифокор Турдали Маъсимов адлия бўлимига мурожаат қилди. У ўз меҳнат вазифасини адо этаётганида бахтсиз ҳодисага учраган. Шу сабабли 2019 йилнинг август ойидан 2020 йилнинг июль ойига қадар меҳнат фаолиятини олиб бормаган. Шу давр мобайнида унга ойлик иш ҳақи тўланмаган. Адлия бўлимининг саъй-ҳаракати билан мурожаат ижобий ечим топди.

Давлат хизматларини кўрсатиш ва интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда тизим имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу соҳаларда мувофиқлашган фаолиятни таъминлаш ҳамда мавжуд маъмурий тузилмаларнинг яхлит вертикал бошқарувини шакллантириш зарурати юзага келмоқда. Мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш, функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтириш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 мартдаги фармони билан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини вазифа, функция ва ваколатларини Адлия вазирлигига қўшиб юборилди. Бу ўз навбатида фуқароларга бир жойнинг ўзида хизмат кўрсатиш имконини яратмоқда. Туман давлат хизматлари маркази томонидан ҳам ўтган 5 ой давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 16723 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб шундан 16467 таси ижобий ҳал этилган. Шунингдек, марказ биносида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш” бурчаклари ташкил этилган. Бу ҳам бўлса, фуқароларнинг давлат хизматларидан эмин-еркин фойдаланишларига замин яратади. Бирор бир хизматдан фойдаланиш истагидаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари бепул интернетдан фойдаланган ҳолда хизмат олиши мумкин бўлади.

Давлат хизматлари маркази ходимлари аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш баробарида марказдан олисда жойлашган ҳудудларда сайёр хизмат кўрсатиш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда. Жумладан, марказ ходимлари томонидан белгиланган график асосида қишлоқ ва овулларда ортда қолган 5 ой давомида 2887 та сайёр тартибда хизмат кўрсатилган. Бундан 147 таси тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу галги сайёр хизмат тадбири туманинг “Қорабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Дастлаб, туман адлия бўлими ходимлари ҳамда  туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлар маҳалла аҳолисига соҳага доир тушунтириш ишларини олиб бордилар. Шундан сўнг, фуқароларга кадастр паспортини шакллантириш, фарзандини мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш ҳамда коммунал соҳага доир хизматлар кўрсатилди.

Давлат хизматлари агентлиги аҳолига қулайликлар яратиш йўлида олиб бораётган ислоҳотлари фуқароларнинг узоғи яқин бўлишига хизмат қилмоқда. Биргина, туман, шаҳар марказидан олисда жойлашган ҳудудларда давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлагани одамларни ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда хизматлардан фойдаланиш имкониятини бермоқда. Вилоятимизда 15 тадан ортиқ филиал фаолият олиб бормоқда. Шуларнинг бири Чортоқ туманидан 30 километр узоқликда жойлашган туман давлат хизматлари марказининг “Балиқкўл” филиали саналади. Аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш йўлида хизмат кўрсатаётган мазкур манзилда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари фуқаролар қабул қилинади. Шу ерлик аҳолини давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи қондирилаётгани кекса-ю ёшни бирдек мамнун этмоқда. Бизга берилган маълумотларга қараганда шу йилнинг 5 ойида филиал томонидан 705 та хизмат кўрсатилиб, шундан 56 таси тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтказилган.

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда оилавий қадриятларни асраб авайлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида  “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда, эрта турмушни олдини олиш, ажримларга барҳам бериш, оилаларда тинчлик ва тотувликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинади. Ташкил этилган семинарда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш келин-куёвларни янги ҳаётга тайёрлаш бўйича ўз маслаҳатларини бердилар. Шунингдек, аксарият ҳолларда оилавий низолар арзимаган сабаблар туфайли юзага келаётгани, бунда ёшларнинг никоҳга беписанд муносабатда бўлаётгани таъкидланди. Албатта, оила қуришда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган холда барча ҳаракатлар қонуний тарзда амалга оширилса, ажримлар сони камайиши, оиланинг жамиятдаги нуфузи янада юксалиши ва бу орқали хотин-қизлар ҳуқуқи поймол бўлишининг олдини олиш мумкинлиги тушунтирилди. Имом-хатиблар, отинойилар оила мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан ўз тавсияларини бердилар. Шу куни никоҳи ўз вақтида қайд қилинмаган фуқароларга туғилганлик гувоҳномаси берилган бўлса яна икки фуқаронинг муддати ўтган туғилганлик гувоҳномаси тантанали топширилди.

Адлия бўлимлари қошида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйилган. Чортоқ туманида ушбу марказ томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ходимларига амалий семинар ташкил этилди. Унда, электрон тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантириш, ходимларни ишга қабул қилиш  мақсадида тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари, тиббиёт бирлашмаси тизимидаги поликлиникалар ҳамда туман мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарларига юридик хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтишнинг фойдали жиҳатлари хусусида тушунтиришлар берилди. Семинар сўнгида иштирокчиларга юридик хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек “Э-ҳуқуқшунос” дастурининг асосий жиҳатларини акс эттирган махсус буклетлар тарқатилди. Шунингдек, дастурни ишлаш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилди. Иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига марказ ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқий саводхонликка эришиши, ўз ҳуқуқларини биладиган ва уларни кундалик ҳаётда қўллай олиши муҳим эканлиги белгиланган. Ана шундай муносабатларни тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, маҳаллада, ёшлар ўртасида ўрта ва олий таълим муассасаларида 2022-2023 йилларга мўлжалланган аниқ Дастур асосида ишлар ташкил этилади. Чортоқ туманида ўтказилган тарғибот тадбирларида вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб борилди. Чортоқ туманин ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, шу йилнинг 5 ойи давомида 173 та жиноят содир этилган. Бу кўрсатгич ўтган йилгига нисбатан камайган. Тумандаги 58 та маҳалла фуқаролар йиғининг 15 таси қизил ҳудудга киритилган. Хусусан, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида 5 ой давомида 5 та жиноят содир этилган. Мазкур маҳаллада ўтказилган тарғибот тадбири давомида маҳалла аҳлига жиноятни келиб чиқиш сабаблари, унинг келгусидаги оқибатлари бўйича маълумотлар берилди. Туманнинг яна бир маҳалласи “Балиқкўл”да эса 5 ой ичида бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу эса, мазкур маҳаллада дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар ўз натижасини бераётганидан дарак. Бу гал ҳам туман  адлия бўлими, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори билан ҳамкорликда хонадонларга кириб, жиноятчиликни барвақт олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Унда соҳага доир буклет ва флаерлар тарқатилди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг қонуний манфаатлари таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ўрганилиб тегишлилиги бўйича бартараф этилаётгани  аҳолини мамнун этмоқда. Юртимизда, инсон қадрини улуғлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга адлия бўлимнинг ҳар бир тармоғи ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хайрулла Сабиров,

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи