Чортоқ туманида фуқаролар муаммоларини ечиш бўйича доимий, тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Ҳар бир фуқаро билан юзма-юз мулоқот қилиниб, улар томонидан кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Туман ҳокимлигида ўтказилган бугунги қабулда ҳам фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, даволаниш, ижтимоий нафақа тайинлаш, кўчаларни таъмирлаш, электр таъминоти ва бошқа масалалардаги мурожаатлар туман ҳокими томонидан тингланиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Ўрганиш талаб этадиганларининг ечими юзасидан вазифалар белгиланиб, масъулларга йўналтирилди.





