Чортоқ туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмалари ҳамкорлигида шахмат бўйича нуронийлар ўртасида ўтказилган хотира турнирида чортоқлик забардаст олим, биололия фанлари номзоди, умрини илм-фан ривожига бағишлаган, марҳум Ахролмирза Инамовнинг ибратли ҳаёт йўли яна бир бор эсга олинди.

Бир пиёла чой устида ўтганлар ҳаққига дуои фотиҳа қилинди. Юртимиздаги тинчлик-осойишталикни бардавом бўлиши, дастурхонларимизга файз-барака тиланди. Истеъфодаги подполковник Улуғбек Инамов, унинг укаси Қобилжон, барча оила аъзолар, фарзунду набиралар ушбу сулоланинг давомчилари сифатида халқ хизматига камарбаста бўлиб келишаётгани таҳсинга лойиқ.
Хотира турнири ғолиб ва совриндорлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.





