Матбуот ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мазкур материалда Чортоқ туманидаги “Болалар сиҳатгоҳи” ҳудудида бўш турган ва абгор ҳолга келган 4 қаватли бино бир неча йиллардан бери ўз эгасини топмаётгани, аксинча, қаровсиз қолгани ҳақида сўз юритилган.

Материалда кўтарилган масаланинг ечими сари дастлабки қадамлар қўйилди. Ушбу бино негизида қиймати 11 млрд сўмлик давлат-хусусий шерикчилиги асосида реабилитация марказини ташкил этиш бўйича “EVRO IMPEKS” МЧЖ билан ДХШ битими имзоланди. Лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича жараёнлар якунлангач, қурилиш-таъмирлаш ишларига киришилади.
Муассаса фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида янги иш ўринлари ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламига бепул тиббий реабилитация хи змати кўрсатиш имконияти яратилади.





