Чортоқ туманидаги Оқ терак маҳалласида янгидан қуриб битказилган 38-сонли мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига муносиб совға бўлди.

Объектнинг лойиҳа қиймати 7,2 млрд сўм бўлиб, Республика давлат активларини бошқариш агентлигининг молиявий кўмагида барпо қилинди. 160 ўринга мўлжалланган ушбу муассасада болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари, тегишли ташкилотлар бошлиқлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик иштирок этди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев маҳалла аҳлини ушбу янги маскан билан муборакбод этди.

Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати