Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Чортоқ тумани ҳокимлиги, “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Биз сен билан болажон!” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Ҳакимова иштирок этиб, ўз дил изҳорларини билдирди.

Болажонлар ижросидаги куй-қўшиқ ва ашъорлар иштирокчиларга манзур бўлди.

Тадбирга таклиф этилган якка тартибдаги таълим билан қамраб олинган юздан ортиқ ўқувчиларга байрам совғалари топширилди.