Чортоқдаги “Бештол”маҳалласи “Қумиробод” массиви ҳудудидан оқиб ўтувчи селхона устига аҳоли талабига биноан Чортоқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қурилган йўл ўтказув кўпригига кучли ёмғир натижасида зарар етган.

Ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, маблағ ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ёғингарчилик мавсуми тугаши билан кўприкни таъмирлаш ишлари охирига етказилиб, ноқулайлик бартараф этилади. Унга қадар автотранспортларнинг ҳаракати вақтинча селхона бўйлаб ички айланма йўл орқали амалга оширилади.