Чортоқ тумани ҳокимлигида “Dong Myeong” лойиҳалаш компанияси (Жанубий Корея) бошқаруачиси ва мутахассислари билан Жаҳон банки иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳа гуруҳи архитектори У.Сотиволдиев, ҳудудий координатори А.Арсланов лойиҳа таклифларини туман ҳокими А.Отаходжаевга ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига тақдимот қилишди.

Ушбу лойиҳадан туман марказини ободонлаштириш, жумладан, темир йўл ва “Чортоқсой”га йўл ўтказгичлар, транспорт қатновини камайтириш мақсадида айланма йўллар, велосипед ва пиёдалар йўлакчаси, сойнинг ғарбий қирғоғи бўйлаб хиёбон, “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги янги бозор яқинига автотурагоҳ ва бекат қуриш, истироҳат боғини замонавий қиёфага келтириш кабилар ўрин олган.

Тақдимот давомида дастлабки дизайн, лойиҳанинг муҳим босқичлари ҳақида фикр алмашилди. Муҳокамадан сўнг туманнинг шароитига мос таклифларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишларини тезроқ бошлаш зарурлиги таъкидланди.