Чортоқ туманининг Дўстлик маҳалласида ҳар бири 20 хонадондан иборат 12 та намунавий лойиҳадаги кўп қаватли арзон турар-жой қад ростлади. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК буюртмаси асосида қурилган хонадонлар сони 240 та бўлиб, уларнинг 180 таси 2, 60 таси 3 хоналидир. Болалар майдончалари ва бошқа иншоотлар шаҳарчани янада кўркам бўлишини таъминлаган.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда улкан бунёдкорликлар амалга оширилмоқда. Буни шаҳар ва туманларда, чекка қишлоқларда кўкка бўй чўзаётган муҳташам бинолар мисолида кўриш мумкин. Улар аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини гўзаллаштирибгина қолмай, инсонларнинг турмуш маданиятини оширишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Уйларни фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими А.Отаходжаев, вилоят “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК вилоят филиали директори Д.Мирхановлар янги хонадон эгаларини уй тўйлари билан табрикладилар. Нуронийлар иштирокида дуолар қилиниб, совғалар топширилди.





