Чортоқ тумани Гулшан маҳалласидаги инглиз тилига ихтисослаштирилган 11-мактабда ташкилланган тадбирда туман ҳокими Анваржон Отаходжаев иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг мактаб битирувчиларига табригини ўқиб эшиттирди. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.

Мактабга туман ҳокимлиги томонидан электрон доскалар тақдим этилди. Бир гуруҳ илғор устозлар ва битирувчиларга туман халқ таълими бўлими ва мактаб раҳбариятининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бу йил Чортоқ туманида 1941 нафар ўқувчи ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. Уларнинг 54 нафари муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, 51 нафарига олтин, 9 нафарига кумуш медаллар бериш тавсия этилди.
"Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари устозлар, ўқувчи-ёшлар ва ота-оналар қалбида бир умрга ёдда қолиши билан аҳамиятлидир.





