Чортоқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида бўлиб ўтган навбатдаги семинар ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик мавзусида бўлди. 125 та фермер хўжалиги томонидан 1870 гектар майдонда буғдой парваришланяпти. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 10 та ўрим комбайни ва бошқа зарурий воситалар мавсумга тахт қилинди.

2022 йил 24 май куни вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими А.Отаходжаев, вилоят прокуратураси ҳамда туман секторлар раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилиб, мавсум олдидан ўримга масъуллар билан мулоқот ўтказилди.
Йиғилганларга муҳтарам Президентимиз томонидан соҳадаги янгиланишлар ва халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ислоҳотларнинг янги босқичи бошлангани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар ҳам белгилаб олинди.





