Чортоқ туманида нафақат вилоятда, балки республикада биринчилардан бўлиб пилла теримига киришилди.

Мақоламиз қаҳрамони "Тинчлик" маҳалласида яшовчи тажрибали пиллакор, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳибаси Анорахон ая Имомалиева.
Ипак қурти парваришлашнинг ҳадисини олган онахон қизлари ва набиралари билан меҳнат қилиб кам бўлаётгани йўқ.





