Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини 

ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижроси таъминлаш мақсадида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини шакллантириш бўйича жорий йилнинг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлар хисобидан 10 фоизи, яъни 12.2 млн сўм, 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми хисобидан 10 фоизи, яъни 64.1 млн сўм, 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми хисобидан 30 фоиз, яъни 261.4 млн сўм, жами “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобида 337.7 млн сўм маблағ шаклланган.

Туманда жорий йил 13 августдан 2 сентябргача бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 57 та МФЙлардан 41 тасида 237 та таклифлар билдирилиб ундан 125 таси туман ички йўлларини таъмирлаш,              33 таси коммунал тизимидаги муаммолар, 3 та халқ талими сохаси обектларини таъмирлаш, 7 та мактабгача таълим сохасидан, 1та маданият сохасидаги ва 67 та бошқа таклифлар тушган бўлиб, шундан жами  3993 та фуқаролардан овоз тўпланган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган таадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли Қарори билан Республика бюджетидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шахарлар учун қўшимча 57.9 млрд сўм, Очиқ бюджет ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ туман ва шахарларга қўшимча 59.5 млрд сўм маблағ молиялаштириб берилган бўлиб, шундан Чортоқ туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобида 1 млр сўмдан кам маблағ шаклланганлиги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлганлиги сабабли 1 млр 162.0 млн сўм маблағ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириб берилди.

Чортоқ туманида жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобида 1 млрд 499.7 млн сўм маблағ шаклланиб, жорий йил 13 августдан 2 сентябргача бўлган муддат давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган  таклифлардан Чортоқ тумани Бозорбоши МФЙ Ғ.Ғулом кўчасини ички йўлларини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0910300028) харажатлари          учун 450.0 млн.сўм маблағ, Учун кўча МФЙ Гул теппа кўчасини ички йўлларини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0910300003) харажатлари учун 94,0 млн.сўм, Бағрикенглик МФЙ Чегара худудини асфалтлаш                (таклиф ID рақами 0910300166) харажатлари учун 195.0  млн.сўм, Байналмилал МФЙ Ахиллик кўчасини ички йўлларини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0910300035) харажатлари учун 113.0 млн.сўм, Бўлон МФЙ Садоқат кўчасини ички йўлларини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0910300236) харажатлари учун 200.0 млн.сўм, Ласкидон МФЙ Бирдамлик кўчасини ички йўлларини асфалтлаш (таклиф ID рақами 0910300025) харажатлари учун 188.0 млн.сўм, Бўлон МФЙ Садоқат кўчаларига тунги ёриткичлар ўрнатиш (таклиф ID рақами 0910300019) харажатлари учун 100.0 млн.сўм хамда Бағрикенглик МФЙ Кўсаларига тунги ёритгислар ўғнатиш (таклиф ID рақами 0910300025) харажатлари учун  120.0 млн.сўм жами туман бўйича 1499,7 млн.сўм маблағ йўналтирилди.

Шундан жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига Чортоқ тумани Бозорбоши МФЙ Ғ.Ғулом кўчасини ички йўлларини асфалтлаш, Учун кўча МФЙ Гул теппа кўчасини ички йўлларини асфалтлаш, Бағрикенглик МФЙ Чегара худудини асфалтлаш, Байналмилал МФЙ Ахиллик кўчасини ички йўлларини асфалтлаш, Бўлон МФЙ Садоқат кўчасини ички йўлларини асфалтлаш, Ласкидон МФЙ Бирдамлик кўчасини ички йўлларини асфалтлаш, Бўлон МФЙ Садоқат кўчаларига тунги ёриткичлар ўрнатиш хамда Бағрикенглик МФЙ Кўсаларига тунги ёритгислар ўғнатиш таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Чортоқ туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2021 йил III-чорак тасдиқланган режаси 10 млрд 676.0 млн. сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда ижроси 11 млрд. 479.0  млн. сўмга ёки аниқланган режага нисбатан  107  фоизга бажарилганлиги ва туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил III-чорак даромадлар режасидан ошириб бажарилган қисми 712.0 млн. сўм ташкил этган бўлиб, III-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми хисобидан 30 фоизи, яъни 213.6 млн.сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказиб берилганлигини маълум қилади.

2021 йил якуни билан фуқаролар ташаббуси бюджет маблағлари 1 млрд 691.5 млн.сўм маблағлар ажратилган бўлиб касса харажати эса 1 млрд                   459.5 млн.сўмни ташкил этиб қолган қолдик маблағ яни 253 млн 934.1 минг сўм фуқаролар ташаббуси жамғармаси хисоб рақамида турганлигини маълум қиламиз.

Д.Вахабов, Чортоқ туман молия бўлими мудири