Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Чортоқ туманидаги 1-мактабда бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, мактаб муаммолари ўрганилди.

10-синф ўқувчилари билан суҳбатда кўпроқ касблар ҳақида таништириш, фақат 5-6 та касб билан чегараланмасдан, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, саноат соҳалари билан ҳам таништириб бориши зарурлиги, бунинг учун чуқурроқ таълим олиши, кўпроқ китоб ўқишлари тарғиб қилинди.
Мактабнинг 2 нафар истеъдодли ижодкор ўқувчисига ноутбук, мактабга электрон доска совға қилинди.
Мактабни 2023 йилда инвестиция дастурига киритган ҳолда мукаммал таъмирлаш, ўқувчи сони ўсишини инобатга олиб, қўшимча бино қуриш таклифи билдирилди.





