Ҳукуматнинг тегишли фармойишига кўра, 2022 йил 30 апрель куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
Жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш ишлари амалга оширилади.
Юртимиз ободлиги ва маҳаллаларнинг фаровонлиги мақсадида ўтказилаётган хайрия ҳашарида барча чортоқликларни фаол иштирок этишга чорлаймиз.





