Чортоқ тумани “Ойқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги бир неча йиллардан бери фойланиланилмаётган 110 гектар адир ерларда тут, терак, павлония, бодом, ёнғоқ, сасна, япон сапураси, каталпа, бодом, қора ғайноли ва бошқа дарахт кўчатлари экилиб, яшил макон барпо қилинди.

Шунингдек, наъматак, смородина, амаранта каби доривор ўсимликлар плантациялари ҳам ташкил этилган. Ниҳолларни парваришлаш ва суғоришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Насос ёрамида оби ҳаёт чиқарилиб, ховузда сув захираси яратилган.