Чортоқда ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилаётган қабулларда келиб тушаётган муаммоли масалаларга туман ҳокимлиги раҳбарияти бошчилигида қонуний ечим топилмоқда. Туман халқ қабулхонасида ўтказилаётган бугунги қабулда фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, коммунал соҳа ва қишлоқ хўжалигига оид, ижтимоий нафақа тайинлаш каби ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.

Ҳар бир мурожаатчини тегишли ташкилотлар билан биргаликда тингланиб, ечим изланмоқда. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, барча ташкилотлар раҳбарлари шу ерда экани, турли идоралар эшигини тақиллатиб юришнинг ҳожати йўқлиги, қабулда муаммонинг жойида ҳал қилиш мумкинлигини билдиришди





