Аввал хабар берганимиздек, Жалолобод вилояти Таш-кўмир шаҳри мэри Нурлан Турсуналиевич Долубеков бошчилигидаги бир гуруҳ қирғизистонлик дўстларимиз делегацияси Наманганда бўлди. Иккинчи кун тадбирлари 

Давлатобод туманидаги "Ахсикент" меҳмонхонасининг конференциялар залида учрашув-мулоқот билан бошланди. Таш-кўмир шаҳри ҳамда Чортоқ тумани ҳокимликлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, 10 млн долларлик лойиҳа ва шартномаларни кўзда тутувчи, қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

Делагеция вакиллари ташриф доирасида Чортоқ ва Давлатобод туманларидаги диққатга сазовор жойлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан танишдилар.