Ёшлар – ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, маданият бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Заковат интеллектуал ўйини, мини футбол, волейбол, стол тенниси, мусобақалари, ош танловида ёшлар маҳоратларини синаб кўрдилар.

Фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар ва ғолиблар қиммабаҳо совғалар, диплом ва китоблар тўплами билан тақдирландилар.