Мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси том маънода умуммиллий ҳаракатга айланди. Мазкур эзгу ҳаракатга Наманган вилоятидаги диний соҳа вакиллари ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқда. Наманган вилояти ҳокимлиги, Чортоқ тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда тумандаги “Ойқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги адир ерларга 4 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди.

Уламолар томонидан бу хайрли ва эзгу ишларга барака, халқимиз ҳаётига тинчлик ва фаровонлик сўраб дуолар қилинди.