Ота-она ўзаро келиша олмади. Оила биргаликда яшашни тўхтатди. Фарзандлар эса онаси ёки бобо-бувиси билан ёхуд отаси билан яшашни давом эттиради. Ажримдан сўнг ота ва она ўз йўлини топиб кетар, аммо ҳар қанақасига болаларга осон бўлмайди.

Мана шундай вазиятда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг моддий таъминоти учун давлат томонидан алимент ундириб берилади. Алимент бу – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади.
Чортоқ туман Мажбурий ижро бюроси биносида Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди раиси Султонмахсуд Холбатиров раислигида "Сайёр суд" бўлиб ўтди.
Унда асосан алимент масалаларига оид ҳуқуқбузарликлар кўриб чиқилди. Узоқ муддатдан буён алимент пулини тўламаётган фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Эндиликда улар ушбу муддат давомида фарзанд таъминоти бўйича ўз бурчларини янада чуқурроқ англаб етишлари мумкин бўлади.





