Чортоқ туман электр таъминоти корхонаси томонидан чекка ҳудудларда реконструкция ишлари давом эттирилмоқда. Жумладан, Қорамурт маҳалласига 165 дона бетон таянчлар ўрнатилиб, эски ёғоч устунлар янгисига алмаштирилмоқда. Бетон таянчлар тиклаб бўлингач, 6,5 км масофада замонавий тармоқ тортиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, қуввати 400 кВа бўлган трансформатор пункти ўрнатилади. Натижада 300 та хонадоннинг электр таъминоти яхшиланади.





