Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Наманган шаҳри ҳамда туманлар марказларида қишлоқ хўжалик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди.

Наманган шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номли маданият ва истироҳат боғининг автотураргоҳида (“Висол” мажмуаси ёнида) Наманган, Норин, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари, “Наманган дон маҳсулотлари” ва “Учқўрғон дон маҳсулотлари” корхоналари ҳамда “Учқўрғон-ёғ” АЖ корхонаси савдо расталари ташкил этилган.

Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани “Яшил” деҳқон бозорида Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чуст туманлари, “Поп дон маҳсулотлари” корхонаси ҳамда “Наманган тола текстил” корхонаси савдо расталари савдоларни давом эттирмоқда.